Жаҳон | 14:58 / 04.11.2017
70207
2 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг нуфузли мусулмонлар маълум қилинди

Уммоннинг қироллик стратегик тадқиқотлар ислом маркази дунёдаги 500 нафар энг нуфузли мусулмонлар рўйхатини тақдим этди.

Рўйхатда Мисрдаги «Ал-Азхар» университети имоми шайх Аҳмад Муҳаммад ал-Тайиб етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринлардан Иордания ва Саудия Арабистони қироли Абдуллоҳ II ибн ал-Ҳусайн ва Салмон бин Абдулазиз Ал-Сауд жой олган. Тўртинчи поғонада – Эроннинг олий диний раҳбари оятуллоҳ Саид Али Хоминаий ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған.

Жоржтаундаги мусулмонлар-христианларнинг бир-бирини тушуниши Маркази қўллаб-қувватлови билан эълон қилинувчи рейтинг 2009 йилдан бери ҳар йили тақдим этилади. Унга йирик олимлар, сиёсий арбоблар, хайрия фаолияти билан шуғулланувчилар, тадбиркорлар, санъат, маданият вакиллари, спортчилар, машҳур шахслар ва қорилар киритилади.

Шунингдек, рўйхатдан Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ҳам жой олган. Раҳмондан ташқари, Тожикистоннинг уламолар кенгаши раҳбари Саидмукаррам Абдулқодирзода, шунингдек, Озарбойжон, Афғонистон президенти ва Чеченистон раҳбари ҳам рўйхатда бор.

Шайх Аҳмад Муҳаммад ал-Тайиб
Фото: The Muslim 500
Салмон бин Абдулазиз Ал-Саид
Фото: The Muslim 500

 

Мавзуга оид