Спорт | 15:00 / 05.11.2017
30102
1 дақиқада ўқилади

Уайлдер Жошуага уруш эълон қилди

Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) версияси бўйича жаҳон чемпиони, америкалик Деонтей Уайлдер IBO, IBF ва WBA камарлари соҳиби, британиялик Энтони Жошуани жангга чорлади.

«Мен биламан, мен энг яхшисиман. Буни исботлашим керак. Шунинг учун мен унга уруш эълон қиламан. Қирол деҳқонлар ортига яширинмаслиги, қирол билан жанг қилиши керак. Мен Жошуа билан жанг ўтказишни истайман. Бутун жаҳон шуни истайди. Кел, Жошуа, мен билан муштлашиб кўр. Жангдан бош тортма ва кунни белгила», деган боксчи Бермейн Стивернга қарши жангдан кейин.

Шанба оқшомида Нью-Йоркда ўтказилган жангда 31 ёшли америкалик боксчи канадалик Бермейн Стивернни биринчи раунддаёқ нокаутга учратди ва WBC чемпионлик камарини олтинчи марта ҳимоя қилди.

Мавзуга оид