Спорт | 10:40 / 05.11.2017
35488
1 дақиқада ўқилади

Видео: Уайлдернинг «чақмоқ зарбаси». У биринчи раунддаёқ рақибини нокаут қилди

© AFP 2017/ AL BELLO

Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) версияси бўйича жаҳон чемпиони, америкалик Деонтей Уайлдер супероғир вазн тоифасида олтинчи марта камарини ҳимоя қилди. У канадалик Бермейн Стивернга қарши рингга кўтарилиб, рақибини биринчи раунддаёқ нокаут ҳолатига туширди.

Уайлдер 2015 йил январида ҳам Стивернни нокаут қилган ва WBC камарини қўлга киритган. Ўтган вақт ичида америкалик боксчи камарини 5 марта муваффақият билан ҳимоя қилганди.

Уайлдер бешинчи марта WBC камарини ҳимоя қилди

Уайлдер ва Стиверн ўртасидаги жанг камар ҳимояси учун олтинчи жанг бўлди, боксчилар шанба оқшомида Нью-Йоркда рингга кўтарилишди. Аммо жанг биринчи раунддаёқ Уайлдернинг кучли зарбалари туфайли якунига етди.

Фото: Deontay Wilder

31 ёшли Уайлдер ҳисобидаги ғалабалар сони энди 39тага етди (39 жангда 38 нокаут). 38 ёшли Стиверн ўз фаолияти давомида 25 ғалаба (21 — нокаут), 3 мағлубият ва 1 дуранг қайд этган.

Уайлдер Жошуани жангга чорлади

 

Мавзуга оид