Ўзбекистон | 00:53 / 06.11.2017
23680
2 дақиқада ўқилади

“ЛУКОЙЛ” Қандим газни қайта ишловчи заводининг биринчи линиясини ишга туширди

Россиянинг “ЛУКОЙЛ” компанияси 2017 йил 3 ноябрда Қандим газни қайта ишловчи заводининг биринчи линиясини ишга туширди.

Линия белгиланган муддатдан 5 ой аввал фойдаланишга топширилди. Унинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 4,05 млрд куб метр газни қайта ишлашга мўлжалланган.

Компания вахта шаҳарчаси, заводолди ҳудуди, автомобиль йўллари тизими, ташқи электр таъминоти ва сув таъминоти объектлари, экспорт газини жамлаш ва қувурини қуриш бўйича ишларни якунлади.  

Айни вақтда заводнинг иккинчи линиясини қуриш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Уларни 2018 йил июлида якунлаш режалаштирилган.

Йилига 8,1 млрд куб метр газ ҳажмидаги унумдорликка эга мажмуа Қандим конлари гуруҳидан олтингугурт-водород сақловчи табиий газдан 7,9 млрд куб метр тозаланган табиий газ, 134,4 тонна барқарор газ конденсати, 212,9 тонна қумоқ ва гранулаланган олтингугурт олишга имкон беради.  

“ЛУКОЙЛ” Қандим лойиҳасини 2004 йилдан “Ўзбекнефтгаз” билан биргаликда амалга ошириб келади. Қандим конлари гуруҳига 6 та газ-конденсат кони киради.

Мавзуга оид