Ўзбекистон | 17:05 / 06.11.2017
23893
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ёшлари мурожаати: террорнинг миллати ва дини бўлмайди!

Фото: Ёшлар иттифоқи

Куни кеча АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида содир этилган ваҳший зўравонлик ортидан барча ўзбекистонликларнинг қалби қаттиқ яраланди. Ўзбекистонимиз маърифат диёри, бағрикенглик ўлкаси, инсонпарвар юрт ҳисоблансада, ўз она Ватанини пул илинжида ташлаб чиқиб, бир тўда разиллар домига тушиб қолаётган ёшлар бу муқаддас заминимиз номига путур етказмоқда, дейилади Ўзбекистон ёшлар иттифоқи хабарида.

Шу сабабли, #UzbYoshlariTerrorgaQarshi интернет акцияси орқали Ўзбекистон ёшлари тинчликсевар эканлиги, бизнинг тупроқдан жаҳон цивилизацияси равнақига ҳисса қўшган қанчадан-қанча буюк зотлар етишиб чиққанлиги, халқимиз нафақат бировнинг жисмига, балки қалбига ҳам озор етказишни катта гуноҳ ҳисоблаши ҳақида жаҳон ҳамжамиятини кенг хабардор қилишни ният қилганмиз.

Бу мурожаатни беэътибор қолдирмай, акциямизда ўзингиз ва яқинларингиз билан фаол иштирок этишингизга ишонамиз! Зеро бизнинг юрт маърифатпарвар, тинчликсевар ва бағрикенг инсонлар диёридир.

Мавзуга оид