Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Террорчи Брейвик руҳий тушкунлик туфайли изоляциядан озод этилишини сўрамоқчи
У 77 кишини ўлдириб, оммавий қирғин қилгани учун 12 йилдан бери алоҳида камерада сақланмоқда.
Норвегиялик террорчи Андерс Брейвик чуқур руҳий тушкунлик туфайли суддан ўзини изоляциядан озод этилишини сўрамоқчи. Бу ҳақда Reuters хабар берди. У 2011 йилдан бери 21 йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда.
Қайд қилинишича, 9 январ куни оммавий қотилнинг ўзи судда иштирок этади ва ташқи дунё билан мулоқотига қўйилган чекловларни олиб ташлашни сўрайди.
Шу билан бирга, 8 январ куни Рингерике қамоқхонасида бўлиб ўтган суд мажлисида унинг адвокатларидан бири Ойстеин Сторрвик нутқ сўзлаб, мижози энди яшашни истамаётганини ва «чуқур руҳий тушкунликка» тушиб қолганини айтди.
«У қарийб 12 йилдан бери изоляцияда... У бутунлай ёпиқ дунёда яшамоқда», деди у.
Брейвикнинг ўзи суд жараёнида ҳеч нарса демади ва адвокатларининг ишини кузатди.
Ўз навбатида, Адлия вазирлиги манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокатлар бу одам бошқа маҳкумлардан алоҳида қамоқхонага жойлаштирилиши кераклигини таъкидлади, чунки уларнинг фикрича, Брейвик ҳали ҳам хавфсизликка таҳдид солмоқда.
«Жуда хавфли маҳбус фавқулодда чораларни талаб қилади. У ҳали ҳам қилган иши билан фахрланади ва ўз мафкуравий қарашларидан воз кечмаган», деб тушунтирди ҳуқуқшунос Андреас Хетланд.
2011 йилнинг 22 июл куни Андерс Брейвик иккита терактни амалга оширди. Биринчидан, у Ослонинг ҳукумат кварталида бомба портлатди. Шундан сўнг, Утоя оролидаги ёшлар лагерига бориб, 69 кишини ўлдирди. Суд уни 21 йилга озодликдан маҳрум қилди, бу Норвегияда энг олий жазо. Аммо судялар жиноятчини хавфсиз деб ҳисобламагунча, бу муддатни узайтириши мумкин.
Мавзуга оид
16:03 / 17.05.2025
Ўзбекистон элчиси Норвегия қиролига ишонч ёрлиғини топширди
20:44 / 02.05.2025
Полшада Норвегиянинг энг бадавлат инсонларидан бири ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
22:17 / 29.04.2025
Шпицберген архипелагидаги ер майдони 300 млн еврога сотилиши мумкин
16:49 / 15.02.2025