Жаҳон | 21:30 / 07.11.2017
5823
1 дақиқада ўқилади

Ливан бош вазири Саудияда қамоққа олингани ҳақидаги хабар рад этилди

Фото: REUTERS/Mohamed Azakir

Саудия Арабистонидан туриб видеомурожаат қилган Ливан бош вазири Саад Ҳаририй қиролликда уй қамоғида бўлган. Бу ҳақида Reuters хабар берди

Ҳаририйнинг идораси ва Саудия ОАВ унинг сешанба куни БААга йўл олгани ҳақида маълум қилди. Ливаннинг нуфузли сунний сиёсатчиси ва Саудия Арабистонининг яқин иттифоқдоши бўлган Ҳаририйнинг ёрдамчилари унинг қўлга олинганини инкор этишмоқда.

Ливаннинг шиаларни ва "Ҳизбуллоҳ" сиёсий ҳаракатини  қўллаб-қувватловчи "Ал-Ахбор" газетасининг ёзишича, Ҳаририй ўтган жума куни Ар-Риёдда уй қамоғига жойланган.

Душанба куни Саудия ташқи ишлар вазири Одил Жубайр қироллик Ҳаририйни истеъфога чиқишга мажбур қилганига оид айбловларни рад этди ва у истаган вақтида кетиши мумкинлигини айтди.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид