2011-2016 йилларда Ўзбекистонда хорижий инвестициялар оқими пасайган
Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар 2011-2016 йиллардаги хорижий инвестициялар оқимининг пасайиш тенденциясини ўзгартириш имконини берди. Бу йиллардаги пасайиш кўрсаткичлари 3,3 миллиард доллардан 1,9 миллиард АҚШ долларигачани ташкил қилган. 8 ноябрь куни Ўзбекистонда инвестицион муҳитни яхшилашга бағишланган йиғилишида шу ҳақида маълум қилинди. Тадбирда иштирок этган KUN.UZ мухбири шу ҳақида хабар берди.
Йиғилишда иштирок этган қатнашчиларнинг сўзларига кўра, инвестицион салоҳиятнинг ўсишига соҳага оид миллий қонунчиликнинг такомиллашмагани, хусусан, қонунчилик меъёрларининг инвестиция соҳалари бўйлаб номуносиб тарқалиши, Қонун ости ҳужжатларининг қонунларга зидлиги инвестицион қонунчиликнинг пасайишига ҳамда иқтисодий ривожи ва мамлакат тараққиётига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Мазкур муаммоларни ҳал этиш учун мамлакат раҳбарияти инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини маъмурий-ҳуқуқий ва суд томонидан ҳимоя қилишнинг самарали механизмларини кўзда тутувчи янги қонунларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш вазифасини қўйди. Шу муносабат билан Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан Олий Мажлис Сенати ва БМТ Тараққиёт дастурининг экспертлари кўмагида Инвестиция кодексини ишлаб чиқишга доир ишларни юритувчи идоралараро ишчи гуруҳи тузилди.
Мавзуга оид
14:25 / 28.09.2024
Ўзбекистон ва Ҳиндистон икки томонлама инвестиция шартномаси имзолади
15:30 / 21.09.2024
Москва Россия бозорини тарк этган хорижликлар учун тўловни оширмоқчи
19:53 / 16.09.2024
Ўзбекистон АҚШ билан божхона соҳасидаги ҳамкорликка оид битимни имзолади
20:49 / 02.09.2024