Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: АҚШ савдо вазири Forbes рўйхатига кириш учун даромадларини ошириб кўрсатган
АҚШ савдо вазири Уилбур Росс Forbes журнали рейтингига кириш учун ўз давлати миқдорини 2 млрд. долларга ошириб кўрсатган. Бу ҳақда Forbes сайтида хабар берилди.
Маълум бўлишича, 2016 йилда Росснинг бойлиги 2,9 млрд. долларга баҳоланган. Бироқ, у АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятида иш ўрнига эга бўлгач, расмий маълумотлар унинг активлари қийматини ошкор этди – улар 700 млн. доллардан камроқни ташкил қилган.
Ўз навбатида вазирнинг сўзларига кўра, 2 млрд. доллардан ортиқ капитали оилавий трастларда сақланади. Росс трастлар ҳақида маълумот тақдим этишдан бош тортди ва бу махфий маълумотлигини билдирди.
«Forbes бир ойлик жиддий текширувдан сўнг жавобни топганига ишончи комил: бу пуллар ҳеч қачон бўлмаган. Росс бизга ёлғон сўзлагани ошкор бўлди», - дея маълум қилишган нашрдан.
Аввалроқ Paradise Papers офшор ҳужжатларида фош қилинган 5 та энг йирик ҳолат ҳақида маълумот берилганди. Унда Уилбур Росснинг Россия билан алоқалари анча қалин бўлиб чиққани ҳақида сўз юритилган.
Мавзуга оид
20:26 / 01.04.2025
Forbes миллиардерлар рўйхатини янгилади: Усмонов Ўзбекистон вакили сифатида кўрсатилган
20:42 / 06.10.2024
Forbes энг кўп маош оладиган давлат раҳбарларини эълон қилди
21:08 / 26.09.2024
«Газпром» Россиянинг сердаромад компаниялари рўйхатидан тушиб кетди
22:27 / 10.08.2024