Ўзбекистон | 19:30 / 10.11.2017
17863
2 дақиқада ўқилади

Могерини: Марказий Осиё​ кўмак қабул қилувчи эмас, иқтисодий ҳамкорларимизга айланмоқда​

Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Федерика Могерини «Евроиттифоқ Марказий Осиё мамлакатлари билан, нафақат, бой тажрибаларини ўртоқлашиш ҳамда кўмак бериш, балки минтақани тўла қўллаб-қувватлашга, ҳар бир давлат манфаатларини ҳимоя қилишга тайёр»лигини билдирди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар беради.

10 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида ташкил этилган «Марказий Осиё: Ягона тарих ва умумий келажак барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик» номли халқаро конференцияда нутқ сўзлаган Федерико Могерини минтақадаги ҳамкорликка оид Евроиттифоқнинг аниқ позициясини билдирди.

«Кўп масалалар маҳаллий даражадан йирик муаммога айланмоқда. Бунинг учун, албатта, минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш ёруғ келажакнинг асосий омили ҳисобланади. Биз ҳамкорликнинг ҳар қандай шаклида минтақа билан биргамиз.

Аввало, ҳамкорликнинг хавфсизлик шаклига тўхталиб ўтмоқчиман. Шу ўринда Европада мавжуд ва узоқ йиллар ичида ривожланиб келган кўптомонлама, иккитомонлама дипломатик муносабатлар ютуқларини эслаш ўринли бўлади. Бишкекда ўтган йиғилишда Евроиттифоқнинг Афғонистон масаласидаги позицияси аниқ келтириб ўтилди. Ўйлайманки, мамлакатдаги турли омиллар фақат ўзаро англашув ва ҳамкорлик орқали ижобий томонга ўзгаради.

Айни пайтда, биз таҳликали ва мураккаб замонда яшамоқдамиз. Балки бу совуқ урушдан кейинги вазият энг кескинлашган пайтдир. Марказий Осиё мамлакатлари эса кўмак қабул қилувчи эмас, иқтисодий ҳамкорларимизга айланмоқда», дейди у.

Мавзуга оид