Жаҳон | 09:23 / 11.11.2017
19052
1 дақиқада ўқилади

Абэ Трамп билан гольф ўйини вақтида “умбалоқ ошди”

Япония бош вазири Синдзо Абэ АҚШ президенти Дональд Трамп билан гольф ўйини вақтида мувозанатини сақлай олмай, қумли чуқурликка йиқилиб кетди. Ушбу ҳолат видеоси ABC News телеканали томондан намойиш қилинди.

Видеода Абэ қумли чуқурликдан туриб тўпчага зарба бергандан кейин, ундан чиқмоқчи бўлганда йиқилиб кетганини кўриш мумкин. У чуқурдан чиқиб бўлганда, мувозанатини сақлай олмай, орқасига умбалоқ ошган. Тан бериш керакки, Абэ тезда ўзини ўнглаб олиб, иккинчи уринишда чуқурдан чиқа олган. 

Телеканалнинг таъкидлашича, Трамп бу ҳолатни эътиборсиз қолдирган.  

Икки давлат раҳбарлари ўртасидаги гольф ўйини Трампнинг Японияга ташрифи вақтида ўтган ҳафтада бўлиб ўтган, бироқ юқоридаги видео эндигина эълон қилинди. 

Мавзуга оид