Жаҳон | 16:20 / 12.11.2017
6109
2 дақиқада ўқилади

Туркия Гулен бўйича Трампнинг собиқ маслаҳатчиси билан келишув бўлганини инкор этди

© AP Photo / Selahattin Sevi, File

Туркиянинг АҚШдаги элчихонаси Анқара АҚШдан Фатҳуллоҳ Гулен экстрадиция қилинишига эришиш учун америкалик амалдорлар билан махфий музокаралар олиб боргани ҳақида ОАВда тарқалган хабарларни рад этди.

Бундан аввалроқ Wall Street Journal нашри Туркия АҚШ президенти Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Майкл Флинн ва унинг ўғли Кичик Майкл Флиннга турк мухолифатчиси Фатҳулла Гуленнинг экстрадиция қилинишидаги ёрдам учун 15 млн доллар таклиф қилгани ҳақида хабар тарқатганди.

«Аввал ҳам айтганимиздек, Туркия уни экстрадиция қилиш учун қонундан ташқари йўллар билан ҳаракат қилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз ва мутлақо бемаънидир», дейилган дипломатик миссия хабарида.

Элчихона шунингдек, мамлакат ҳукумати 2016 йил ёзидаги давлат тўнтаришига уриниш ташкилотчиси сифатида кўрилувчи Гуленнинг экстрадицияси тезлашишига умид қилаётганини қўшимча қилиб ўтган.

Трампнинг собиқ маслаҳатчисига Гуленнинг экстрадицияси учун 15 млн доллар таклиф қилинган

Флиннга қарши АҚШДа унинг Туркия ҳукуматига лоббистлик қилиш айби бўйича иш очилган. Аввалроқ Флинн АҚШ Адлия вазирлигида Фатҳуллоҳ Гуленнинг Туркия ва АҚШ муносабатларини ёмонлаштириш бўйича ҳаракатларини текшириш учун ёллангани маълум бўлганди. У шундан кейин АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампнинг сайловолди кампаниясида ишлаган.

Мавзуга оид