Йилнинг энг яхши панорамали суратлари
Халқаро EPSON International Pano Awards танлови 2017 йилги ғолибларни эълон қилди. Ҳакамлар ҳайъати танловда профессионал ва ҳаваскор сураткашлардан юборилган 5 мингдан ортиқ фотосуратлардан энг муносибларини танлаб олди. Ria.ru панорамали сурат жанри ғолибларини тақдим этмоқда.
EPSON International Pano Awards танлови иштирокчиси Франциско Негронининг “Кальбуко вулқони” сурати “Табиат/пейзаж” таснифида иккинчи ўринни олди.
“Ҳаваскор фотосуратчи” таснифи ғолиби, британиялик Даррен Мурнинг “Ўнта уйча” номли сурати.
Ҳакамларнинг видеотасвирга олиш жараёнида олинган энг яхши сурат учун махсус совғаси Акура Митсуига насиб этди.
“Акс мозаикаси” иши Катерина Китс ижодига мансуб. У “Антропоген муҳит/архитектура” таснифида иккинчи ўринни олди.
“Флиш. Испания Сумайясидаги табиий феномен”. Фотограф Хуан Пабло де Мигель Морено “Рақамли санъат” таснифида иккинчи ўрин соҳиби.
“Каролин Митчум мукофоти” таснифида учинчи ўринга лойиқ топилган сурат. Уни канадалик Адам Гиббс олган бўлиб, “Феялар кўлидаги шамол” деб номланади.
Шейн Уильямсон олган фотосурат ҳам “Антропоген муҳит/архитектура” таснифида иккинчи ўринга муносиб топилди.
“Табиат/пейзаж” таснифида ҳаваскорлар ўртасидаги совриндор австралиялик Рэй Женнингс ижоди.
Йшихико Вада сурати ҳам “Антропоген муҳит/архитектура” таснифида ҳаваскор суратчилар орасида иккинчи ўринни эгаллади.
Фотосуратчи Рита Клюгеинг “Озодлик” номли сурати “Каролин Митчум мукофоти” таснифида иккинчи ўринни эгаллади. Сурат Тонга қироллиги соҳиллари яқинидаги сув ости ғорида олинган.
Дэвид Мартин Кастан олган сурат “Табиат” таснифидаги энг яхши суратлардан бири деб топилди.
Америкалик Нэйт Мерцнинг “Ғалати нарсалар” сурати ҳаваскор фотосуратчиларнинг “Табиат/пейзаж” таснифида энг яхшиларидан бири бўлди ва ҳакамларнинг махсус мукофотига сазовор бўлди.
Себастьян Тонтч олган сурат “Антропоген муҳит/архитектура” таснифида учинчи ўринга лойиқ кўрилди.
Лука Бенини “Табиат/пейзаж” таснифида учинчи ўринни эгаллади ва турли лавҳаларнинг бирлаштирилиши бўйича энг яхшиси деб топилди.
“Табиат/пейзаж” таснифида испаниялик фотосураткаш Хесус М. Гарсия олган фото бўлди.
“Антропоген муҳит/архитектура” таснифи бўйича очиқ танловда испаниялик Хавьер де ла Торренинг Шангхай шаҳри сурати ғолиб деб топилди.
“Мижоз шай. АҚШ Ўлимлар водийси миллий парки” номли суратни америкалик фотограф Питер Коскун олган. У “Рақамли санъат” таснифида учинчи ўринни олди.
“Қум ва юлдузлар”. “АҚШ Ўлимлар водийси миллий парки”да олинган сурат. “Рақамли санъат” таснифи ғолиби бўлган суратни даниялик Петер Иверсен олган.
“Каролин Митчум мукофоти” таснифи ғолиби – “Стокснес кўзи. Исландия” номли суратни польшалик Войчех Кручински ижодига мансуб. Фотосурат, шунингдек, гигапикселли фото сифатида ҳам ҳакамларнинг энг юқори баҳосига эга бўлди.
Сураткаш Марсио Кабралнинг сферик панорамаси EPSON International Pano Awards танлови ҳакамларининг махсус эътирофига сазовор бўлди.
Мавзуга оид
16:01 / 05.11.2024
Зулфия номидаги давлат мукофоти талабгорларини танлаш тартиби белгиланди
19:41 / 30.10.2024
Тошкентга тўртта кириш дарвозаси қурилади
09:08 / 27.06.2024
"Ҳар бир фуқаро учун – бир дарахт" кўрик-танлови ташкил этилади
16:02 / 17.05.2024