Жаҳон | 12:20 / 14.11.2017
8371
2 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея собиқ президентининг дугонасига 3 йиллик қамоқ жазоси тайинланди

Фото: AP

Корея республикаси апелляция суди биринчи инстанция судининг Чхве Сун Силга чиқарилган ҳукмни ўз кучида қолдирди. Мамлакат собиқ президенти Пак Кин Хенинг яқин дугонаси Чхве Сун Сил қизининг Сеул университетига ноқонуний кирганига доир иш бўйича 3 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилган эди. Бу ҳақда Сеул олий суди хабарида сўз юритилган, деб ёзади ТАСС. 

Суд Чхве Сун Силь "Ихва" университети раҳбариятига босим ўтказганини исботланган деб ҳисоблади. Сун Силнинг қизи бу ОТМга деярли имтиҳонсиз қабул қилинган ва таҳсил жараёнида турли кўмаклар олиб келган. 

Шу билан бир вақтда университетнинг собиқ президенти Ким Гёк Сук ва яна икки нафар ўқитувчиларга нисбатан жазо чораларини ҳам ўз кучида қолдирди. Улар бир ярим йилдан 2 йилгача қамоқ жазосига маҳкум этилган эди. ОТМнинг яна 2 нафар ходими шартли жазо ва жарима билан чекланишди. 

Чхве Сун Силь 2016 йил кузида можаро марказида бўлиб қолган, кейинчалик бу президент Пак Кин Хенинг ҳокимиятдан четлаштирилишига сабаб бўлганди. 

Мавзуга оид