Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдаги йирик автоҳалокатда 18 киши ҳалок бўлди
Хитойнинг шарқидаги Аньхой вилоятида 30 дан кўпроқ машина иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасида 18 киши ҳалок бўлди, 21 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси маълум қилди.
Жароҳатланганлар шифохоналарга етказилган, улардан 11 нафари оғир аҳволда қолмоқда.
Маълум қилинишича, автоҳалокат 15 ноябрь соат 7:50лар атрофида Фуян ва Хэфэй шаҳарларини боғловчи тезкор трассада юз берган. Тўқнашув оқибатида бир нечта машина ёниб кетган. Воқеа жойида ўт ўчирувчилар, қутқарувчилар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари иш олиб борган.
ЙТҲнинг сабаблари аниқлаштирилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, автоҳалокатга қуюқ туман сабаб бўлган. Бунинг оқибатида кўриниш даражаси тушиб кетган. Бу эса бир нечта кичик тўқнашувларга олиб келган ва катта тезликда келаётган машиналар бирин-кетин бир-бирига урила бошлаган. Ушбу ЙТҲ 3-4 километрлик тирбандлик ҳосил бўлишига сабаб бўлган.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025