Жаҳон | 19:45 / 16.11.2017
15195
2 дақиқада ўқилади

Хитойда даҳшатли автоҳалокат фонида суратга тушган мухбир ишидан ҳайдалди

Фото: scmp.com

Хитойда маҳаллий телеканаллардан бирининг аёл мухбири 18 киши ҳалок бўлган ва 21 киши жароҳатланган йўл-транспорт ҳодисаси фонида кулиб суратга тушгани учун ишидан ҳайдалди.

Автоҳалокат 15 ноябрь эрталаб  Фуян шаҳри яқинида юз берганди. Туман сабабли тезкор трассада 30 та автомобиль тўқнашиб кетган ва улардан бир нечтаси ёниб кетган. Ўт ўчирувчилар машиналар ичида қолиб кетган 17 кишини қутқаришга муваффақ бўлишган.  

Қилмиши учун жазоланган мухбир Фуян телеканалларидан бирида ишлаган Лин исмли аёл бўлган. У суратда ёниб кетган машиналар жойида иккита бармоғини кўтариб, қувноқ  юз билан тасвирланган. Мухбир бу суратни “Вэйбо” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида жойлаштирган. 

Сурат фойдаланувчилар томондан кескин танқид қилингандан кейин телеканал раҳбарияти Линни номақбул қилмиши учун ишидан бўшатишга қарор қилган. Телеканал келгусида бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун ўз ходимлари профессионаллиги ва ахлоқига жиддий эътибор қаратишга ваъда берган. 

Мавзуга оид