Фан-техника | 18:45 / 17.11.2017
77437
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Toyota – Япония орзуси Ўзбекистонда

Фото: Toyota

Ўзбекистон учун ривожланишнинг янги босқичи бошланди – авваллари бажариб бўлмайдигандек туйилган янги лойиҳалар, кўплаб ислоҳотлар амалга оширилди ва улар Республика ижтимоий ҳаёти ҳамда иқтисодиётига ўз ҳиссасини қўшмоқда. Янги имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳаллий компаниялар халқаро майдон томон шахдам қадам ташлашмоқда. Улардан бири ҳисобланмиш, Technic Diesel Motors МЧЖ ўз олдига масъулиятли вазифани қўйди — жаҳондаги йирик Toyota автомобиль ишлаб чиқариш компанияси ҳамда Ўзбекистон фуқаролари ўртасида боғловчи кўприкка айланди. Келишувлар учун икки йил вақт кетди, бироқ натижа бунга арзийди — эндиликда Япониянинг энг катта корхонаси Ўзбекистонда расман намойиш этилади. 

Technic Diesel Motors компанияси Toyota’нинг Ўзбекистондаги биринчи расмий дилерига айланди. Ҳозирда у нафақат импорт қилинган машиналарни сотиш, балки техник хизматларни ҳам тақдим этиш (тўғридан-тўғри ишлаб чиқарувчи заводнинг ўзидан зарурий эҳтиёт қисмлари ва оригинал қўшимчаларни етказиб бериш) билан ҳам шуғулланади. Бундан ташқари, Technic Diesel Motors орқали сотиб олинган барча япон маркали машиналарга 3 йиллик расмий кафолат берилади. 

Toyota тақдимотга муҳтож эмас — бу дунёга машҳур автомобиль маркаси бўлиб, сифат ва ишонч билан чамбарчас боғлиқ. Бугунги кунда маҳаллий бозорларда  Technic Diesel Motors Land Cruiser 200 (4 л ва 4,6 л), Rav4 (2.5 л) ва бутун дунёда орзиқиб кутилаётган LandCruiserPrado 2018 (2,7 л ва 4 л) каби уч моделни тақдим этмоқда. Шунингдек, моделлар қаторини кенгайтириш устида ҳам тинимсиз иш олиб бормоқда. 

Фото: Toyota 

Technic Diesel Motors компаниясининг фаолияти шак-шубҳасиз, мамлакат ичидаги рақобатни ривожлантириш учун янги босқичга айланди ва Ўзбекистон хорижий автомобиль брендлари билан  ҳамкорлиги йўлида янгича йўналишни очиб берди. 

Technic Diesel Motors Ўзбекистоннинг барча аҳолисини 18 ноябрь куни соат 18:30да  Samarqand Darvoza СКМга янгиланган Toyota Land Cruiser Prado 2018 расмий тақдимотига таклиф этади! Айнан шу куни янгиланган афсона Ўзбекистонда пайдо бўлади! Машина қаршингизда бор ёрқинлиги билан намоён бўлади! Машина 1 декабргача намойишда туради.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид