Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Ўзбекистонга нефть етказиб беришни бошлади
Россия Федерацияси Ўзбекистонга нефтни синов тариқасида етказиб беришни бошлади. Бу ҳақда «Коммертсантъ» нашри хабар бермоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, Ўзбекистон «Газпром» билан биргаликда уч йилдан сўнг 5 млн. тоннага мўлжалланган янги нефтни қайта ишловчи заводни ишга туширишни режалаштирмоқда.
Бироқ етказиб бериш ҳажмини ошириш учун Қозоғистон орқали нефть қувурларини кенгайтириш талаб этилади, унинг молиявий схемаси эса ҳали ноаниқ, деб ёзмоқда нашр.
Россия компанияси жума куни Ўзбекистон йўналишида Қозоғистон орқали транзит сифатида Омск-Павлодар-Чимкент нефть қувури бўйлаб нефть юборишни бошлади. Кейинчалик хомашёни темир йўли орқали етказиш режалаштирилмоқда.
Тасдиқланган жадвалга кўра, ҳажм бир ойда 30 минг тоннани ташкил этади, бироқ талабга мувофиқ суткасига 2 минг тоннага қадар (яъни тахминан 60 минг тонна) оширилиши мумкин.
Вазиятдан бохабарларнинг аниқлик киритишича, Ўзбекистон йўналиши бўйлаб ҳозирда «Газпром нефть»нинг нефти етказиб берилмоқда.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025