Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Корея Республикаси энергетика соҳасида ҳамкорлик қилади
Корея Республикасига ташриф давомида “Ўзбекэнерго”АЖ вакиллари “КЕРСО” Корея давлат энергетика компанияси билан музокаралар олиб борди.
Музокаралар доирасида кореялик ҳамкорлар билан Ўзбекистон энергетика секторидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, диспетчерлик хизмати ва маълумотларни тўплашга мўлжалланган SCADA тизимини ва EMS бошқарув тизимини жорий қилиш ҳамда энергоблоклардаги мавжуд ахборот технологиялар тизимини модернизация қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунларига кўра 21 ноябрь куни “Ўзбекэнерго”АЖ Бошқаруви раиси ўринбосари Шуҳрат Шералиев ва “КЕРСО” Корея давлат энергетика компанияси вице-президенти Hyang-reol Lyuлар томонидан ўзаро ҳамкорлик шартномаси юзасидан Келишувга эришилди.
Ушбу ҳамкорлик келишуви доирасида ўзаро тажриба ва мутахассислар алмашиш, шунингдек, Халқаро молия институтлари ҳисобланган Осиё Тараққиёт банки, Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банклари ёрдамида юқорида қайд этилган лойиҳаларнинг молиялаштириш масалалари ўрганилади.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
17:25 / 07.05.2025
T'way Air Сеулдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
21:14 / 05.05.2025