Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сингапурда ҳайдовчисиз ҳаракатланувчи автобуслар йўлга қўйилади
2022 йилдан бошлаб, Cингапурда автоматик ҳаракатланувчи жамоат транспорт автобусларини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда мамлакат Транспорт вазирлиги баёнот берган.
Иқтисодиётнинг кўплаб тармоқларида ишчи кучи етишмай турган давлатда юқори технологик ечимлар, жумладан, инсон омили қатнашмайдиган автоматик ҳаракатланувчи машиналарни ишлаб чиқариш кўп вақтдан буён муҳокама этилади.
Айни пайтда оролда 10га яқин шу соҳага ихтисослашган компаниялар янги технологияни яратиш устида бош қотирмоқда.
Маълум қилинишича, ҳайдовчисиз автобуслар дастлаб аҳоли гавжум бўлмаган туманларда синовдан ўтказилади.
Транспорт мобил алоқа орқали марказ билан боғланиши, айни пайтдаги ҳолат ҳақида маълумот етказиб бериши мумкин.
Мавзуга оид
15:01 / 24.05.2025
Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
21:00 / 11.04.2025
Дунёнинг энг яхши аэропортлари рейтинги эълон қилинди
21:22 / 07.03.2025
Фирибгарлар Сингапур бош вазири дипфейк видеосидан фойдаланиб криптовалюта сотди
11:53 / 11.02.2025