Ўзбекистон | 12:34 / 23.11.2017
4634
1 дақиқада ўқилади

Тошкентга Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари келади 

Фото: Экспресс К

2017 йилнинг 24 ноябрь куни Тошкент шаҳрига Қозоғистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон-Қозоғистон икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг ҳамраиси Асқар Мамин бошчилигида делегация ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ташриф дастурига кўра Ўзбекистон ҳукуматида учрашувлар ва музокаралар ўтказиш кутилмоқда.

Шунингдек, Қозоғистон делегацияси икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия ҳамраислари ишчи йиғилишида ҳамда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 25 йиллигига бағишланган қўшма тадбирларда иштирок этади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид