Спорт | 14:28 / 26.11.2017
65322
2 дақиқада ўқилади

Ҳасанбой Дўсматов янги вазнда ҳам чемпион бўлди

Россиянинг Белоярский шаҳрида бокс бўйича «Нефт мамлакатлари кубоги»да дастлабки ғолиб номи аниқ бўлди.

Ўзи учун бутунлай янги вазн тоифаси — 52кг.га вазнда жангларда иштирок этган ўзбекистонлик Ҳасанбой Дўсматов ҳал қилувчи финал жангини россиялик Расул Жааевга қарши ўтказди. Олтин медал учун бўлиб ўтган жангда ўзбекистонлик боксчи тўлиқ устунликка эришди ва якунда турнир ғолибига айланди.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар Дўсматов -49кг вазн тоифасида жангларда иштирок этарди. Рио Олимпиадасида ҳам айнан шу вазнда чемпионлик унвонини қўлга киритган.

Бугун турнирда яна тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи финал жангларини ўтказади. Барча жанглар россиялик боксчиларга қарши ўтади. 64кг.гача вазнда Иқболжон Холдоров - Григорий Лизуненко билан, 75кг.га вазнда Исроил Мадримов Андрей Ковалчук билан олтин медаллар учун жангга чиқади. Яна бир финал учрашувида эса Санжар Турсунов (-91 кг) яна бир мезбон спортчи Василий Зверьянга қарши рингга кўтарилади.

Мавзуга оид