Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон Ўзбекистонга электр энергиясини 1 кВт.с учун қанчадан экспорт қилган?
Қирғизистон Миллий энергетик ҳолдинги раҳбари Ойбек Калиев 29 ноябрь куни Tazabek нашри онлайн-конференциясида нима учун Ўзбекистонга электр энергиясини 1 кВт.с учун 2 центдан сотишганини айтиб ўтди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонга ёзда электр энергияси Қирғизистон Республикаси фуқаролари учун 2,16 сом (700 кВ.с.лик лимитдан ошган аҳоли учун) ва 2,24 сомлик (маиший бўлмаган истеъмолчилар учун) тарифдан арзонроққа экспорт қилинган.
«Аслида кўпчилик шу саволни беради. Биз ўзимиз учун шуни аниқ тушунишимиз керакки, ёзги вақтда истеъмолчиларнинг 96 фоизи 700 кВ.с.га қадар сарфлайди, яъни асосий масса – бу 1 миллион 200 минг абонент, улардан 96 фоизи электр энергиясини 77 тийиндан ишлатади ҳамда ёзда электр энергиясидан кондиционерлаш ёки сунъий ҳовузларга хизмат кўрсатиш каби мақсадларда фойдаланувчилар 700 кВ.с.лик чегарадан ўтиб кетади. Ҳамда биз шуни тушунишимиз лозимки, ёзги 2 АҚШ центилик электр энергияси сомда қарийб 1,4 ни ташкил этади ва бизда ички бозорга қараганда, экспортдан даромад кўп. Иқтисодиётнинг ўзи шундай.
Иккинчиси – яна бир муҳим жиҳат, бозор шароитида улгуржи харидор ҳар доим арзонроқ тўлайди, яъни улар 1 миллиард кВт.с.ни сотиб олишди ҳамда шунинг учун 2 центдан сотилди», - дея айтиб ўтди у.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025