Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Қамчиқ» довонида ҳарорат кескин пасаяди, кучли қор ёғиши кутилмоқда
1-2 декабрь кунлари «Қамчиқ» довонининг А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлида вақти-вақти билан кучли қор ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Шунингдек қайд этилишича, туман тушади, йўлнинг кўриниш чегараси 50-100 метрни ташкил қилади. Шамол тезлиги 17-22 м/с.гача кучаяди, йўлда қор уюмлари тўпланиб, яхлайди.
2-3 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кескин пасаяди, кечаси 12-17 даража, кундузи 7-12 даражагача совуқни ташкил этади.
«Об-ҳавонинг кескин пасайиши ва йўлда ҳаракатланишда ноқулайликлар туғилишини инобатга олиб, йўлда эҳтиёт чораларини кўришингизни сўраймиз», - дейилади ФВВ хабарида.
Мавзуга оид
10:57 / 09.01.2025
Қамчиқ довонидаги захира йўлда қор учгани чиққан 2 киши вафот этди
16:47 / 10.11.2024
Қамчиқ довонида тўхтатилган машинадан кўп миқдорда психотроп дори воситалари топилди
14:57 / 05.11.2024
Қамчиқ довонида яна юк машинаси ёниб кетди
15:34 / 03.11.2024