Жамият | 08:20 / 02.12.2017
20984
2 дақиқада ўқилади

Донер камситилмоқда – Европа шаурмани тақиқлаши мумкин

Фото: AP

Европада тезпишар таомлардан бири тақиқланиши мумкин. Донер-кабоб гўшти таркибида фосфат борлиги шунга олиб келиши эҳтимол. Бу ҳақда Европарламент сайтида хабар қилинмоқда

Европа комиссияси дўконларга олиб келинадиган қўй, мол ва бузоқ гўштларида фосфатлар бўлишига рухсат беришни таклиф қилганида мамлакатлар ҳукуматлари шу масалани кўтарган. Европарламент соғлиқни сақлаш қўмитаси бу ташаббусга қарши овоз берган. Қўмита таянган тадқиқотга кўра, фосфатли таомларни истеъмол қилииш билан юрак-қон томир касалликлари ўртасида ўзаро боғлиқлик бор. 

Эндиликда, Европарламентнинг 11-14 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган мажлисида мутлақ кўпчилик қўмита қарорини қўллаб-қувватласа, бу қонун лойиҳасини Еврокомиссияга қайтаради ҳамда донер-кабоб ишлаб чиқарувчиларни ноқонуний қилиб қўяди.
 
Metro нашрининг ёзишича, фосфатларнинг гўштларга қўшилиши қўшимча маза беради. Бу тезпишар овқат Германияда анча кенг тарқалган. Кабоб пиширувчилар "донер камситилаётгани" ҳақида бонг уришмоқда. Улар ҳукуматни турк бизнесига тўсқинлик қилишга уринаётганликда айбламоқда. 

Bild нашри эса, фосфатларни тақиқлаш фақатгина музлатилган гўштдан кабоб тайёрловчиларга тегишли бўлишини қайд этмоқда. Бу кимёвий моддалардан фойдаланиш гўшт музлатилганда толаларга парчаланмаслигини таъминлайди. 

Мавзуга оид