Жаҳон | 07:47 / 04.12.2017
12815
1 дақиқада ўқилади

Саакашвили одамларни Майданга чиқишга ундамоқда

Фото: РИА Новости / Стрингер

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили 10 декабрда Киевдаги Мустақиллик майдонида импичмент ҳақидаги қонуннинг қабул қилиниши талаби билан намойиш ўтказмоқчилигини айтди.

3 декабрда Саакашвили томонидан Украина президенти Пётр Порошенконинг импичменти учун марш бўлиб ўтди. Маълум қилинишича, намойишда 2,5 минг киши иштирок этган.

“Кейинги якшанбада барчани бу ерда эмас, балки майданда йиғилишга таклиф этаман. Бизлар юз минглаб, миллионлаб бўламиз”, деб айтган Саакашвили намойишчиларга.

Саакашвили Киевнинг марказий майдонида фаоллар билан бирга намойишчиларнинг барча талаблари бажарилишига эришмоқчи.

17 октябрдан Киевдаги Рада биноси олдида намойишлар бўлиб ўтмоқда. Намойишчилар депутатлик дахлсизлигининг бекор қилиниши, аксилкоррупцион суд яратиш ҳақидаги қонуннинг қабул қилиниши ва сайлов ислоҳотлари ўтказилишини талаб қилишмоқда.

Мавзуга оид