Ўзбекистон | 09:51 / 04.12.2017
29620
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда “Киночилар уйи” биносини бузиш бошланди

Фото: Facebook/Шохира Хамро

Тошкентда афсонавий "Киночилар уйи" биносини бузиш бошланди. Бу ҳақдаги тегишли фотосуратлар ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари томонидан жойлаштирилган.

1982 йилда қурилган айнан шу бинода Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларининг машҳур кинофестиваллари ўтказилиб келинган. Картиналар бирданига уч кинозалда – 900 ўринли, 230 ва 50 ўринлисида кўрсатилган. Бу ердаги ресторан эса Ўзбекистон пойтахтидаги энг нуфузли жойлардан бири саналган.

Шунингдек, Киночилар уйидан ташқари республика Визалар ва рўйхатдан ўтказиш бўлими, Тошкент метрополитени бошқармаси жойлашган бинолар ҳам бузилади. Шу тариқа Tashkent City халқаро бизнес марказини қуриш учун майдон очилади. Tashkent City халқаро бизнес маркази пойтахтнинг Алишер Навоий, Олмазор, Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари оралиғидаги 80 гектар ҳудудда барпо этилади. Лойиҳага мувофиқ Tashkent City’да бизнес марказлар, савдо мажмуалари, меҳмонхоналар, офислар, конгресс-хол, кўргазма заллари, кўп қаватли замонавий уйлар, ресторанлар, сунъий кўл, фавворалар, ижтимоий ва бошқа объектлар қурилади. 

Фото: Facebook/Шохира Хамро
Фото: Facebook/Шохира Хамро

 

Фото: Facebook/Шохира Хамро

Мавзуга оид