Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона водийси тадбиркорлари Президент вакили — бизнес омбудсман билан учрашишди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил — бизнес омбудсман 28 ноябрдан 2 декабрь кунига қадар Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларининг барча туман ва шаҳарларидаги тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказди.
Учрашувларда тадбиркорлик субъектлари билан бир қаторда вилоят ҳокимлиги, прокуратураси, адлия бошқармаси ва бошқа давлат бошқаруви ва назорат қилувчи идоралар ходимлари иштирок этди.
Учрашувлар очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, унда иштирок этувчи тадбиркорлар ўз муаммолари ва фаолиятларини янада ривожлантириш учун зарур ёрдамлар юзасидан Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга тўғридан тўғри мурожаат этиш имконияти яратиб берилди.

Тадбиркорлардаги мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш юзасидан чоралар кўрилди, айрим масалалар юзасидан тегишли давлат органлари раҳбарларига кўрсатма ва топшириқлар бериб, уларни алоҳида назоратга олди.
Шунингдек, ҳудудларда Адлия бошқармалари билан ҳамкорликда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, рўйхатдан ўтишда янада қулайликлар яратиш мақсадида жойларда сайёр рўйхатдан ўтказиш ишлари ташкил этилди.
Мавзуга оид
17:02 / 15.05.2025
“Барибир шу ерга қурамиз”– Фарғона шаҳрида болалар майдончаси ўрнига “дом” қуриляпти
13:36 / 03.05.2025
Фарғона ва Урумчи ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйиляпти
17:21 / 28.04.2025
“Чуқурларга тўла кўча” – Фарғона шаҳри марказидаги абгор йўл қачон таъмирланади?
12:15 / 28.04.2025