Жаҳон | 16:25 / 05.12.2017
30535
2 дақиқада ўқилади

Мотоциклчи сим чивиқ бўйнига кириб кетганидан сўнг мўжиза туфайли омон қолди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ҳиндистонлик мотоциклчи қарама-қарши томондан келаётган траснпорт воситаси билан тўқнашувдан қочиш мақсадида йўлдан чиқиб кетди, бироқ автотрассани кенгайтиришга мўлжалланган қурилиш материалларига келиб урилди. Эркак мўжиза туфайли омон қолди: сим чивиқ унинг бўйнига санчилган ва оғиз бўшлиғи орқали ўтган, деб хабар бермоқда The Sun.

35 ёшли Суреш йўл-транспорт ҳодисасига учраганидан сўнг юз берган воқеага эътиборсиз бўлмаган ҳайдовчилар томонидан яқин орадаги шифохонага олиб кетилди. Жарроҳлар сим чивиқни олиб ташлаш бўйича мураккаб амалиётни ўтказишди, ҳамда ҳозирда бемор Андхра-Прадеш штатидаги ўз уйида тикланмоқда.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

"ЙТҲдан сўнг ҳушдан кетдим ва шифохонага қандай келиб қолганимни ҳам тушунмадим. Қариндошларимнинг айтишича, мени яхши инсонлар олиб келган. Мен ҳаётимни қутқариб қолган барчага миннатдорчилик изҳор этаман. Шифокорларнинг сўзларига кўра, агарда нимадир секинроқ юз берганида, мен ҳалок бўлган бўлардим", - дейди Суреш. 

Мавзуга оид