Спорт | 09:40 / 06.12.2017
23223
1 дақиқада ўқилади

Фото: Чемпионлар лигасида нимчорак финалга чиққан жамоалар

5 декабрь оқшомида Чемпионлар Лигасининг А, B, C ва D гуруҳларида 6-тур учрашувлари ўтказилди. Бу ўйинлардан кейин 4та гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринларни қайси жамоалар эгаллаши маълум бўлди. 

«Манчестер Юнайтед», «Базель», «ПСЖ», «Бавария», «Рома», «Челси», «Барселона» ва «Ювентус» кейинги босқичда иштирок этади.

Бугун яна 4 гуруҳда охирги тур учрашувлари ўтказилади. Бу гуруҳларда «Манчестер Сити», «Бешиктош», «Тоттенҳэм» ва «Реал» кейинги босқични ҳал қилиб бўлган.

ЕЧЛнинг 1/8 финали ва Европа Лигасининг 1/16 финали учун қуръа ташлаш маросими 11 декабрь куни ўтказилади.

Мавзуга оид