Спорт | 23:23 / 08.12.2017
26869
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик яккакураш жангчиси Маҳмуд Муродов чемпионлик камарини қўлга киритди   

Фото: CZECHFIGHTER.cz

Ўзбекистонлик ММА яккакураш жангчиси Маҳмуд Муродов Прагадаги “O2” аренасида чехиялик Томаш Пенз билан беллашди. Ҳамюртимиз рақибини мағлуб этиб, XFN (X Fight Nights) чемпионлик камарини қўлга киритди.

Учрашув узоқ давом этмади: Муродов 1-раунддаёқ рақибини нокаутга учратиб, ғалаба қозонди.

Муродов учун бу жанг XFN компанияси билан тузган шартномаси доирасида ўтказган охирги жанги бўлди. Аввалроқ Муродов XFN мусобақалари доирасида 3 марта рингга кўтарилиб, 2 марта зафар қучган, бир марта мағлуб бўлган. Келгусида Муродов америкалик боксчи Флойд Мейвезерга қарашли The Money Team (ТМТ) клубида иштирок этади.

Бугунги кунда Муродовнинг ҳисобида XFN камаридан ташқари, Caveam версияси бўйича жаҳон чемпиони ва World Kickboxing Network версияси бўйича қитъалараро чемпион унвонлари бор.

 

Мавзуга оид