Жаҳон | 15:45 / 09.12.2017
22061
2 дақиқада ўқилади

85 кг героин. Москва областида Ўзбекистон фуқаролари судланди

Фото: РИА "Новости"

Москва области суди Ўзбекистон ва Тожикистоннинг саккиз фуқаросини гиёҳванд моддалар савдосида айбдор деб топди, улардан 85 килограммдан ортиқ героин олиб қўйилган, деб хабар бермоқда Россия Федерацияси Бош прокуратураси матбуот хизмати.

"Кўрсатилган шахслар шериклари билан, уларга нисбатан очилган жиноий ишлар алоҳида иш юритувига ажратилган, жиноий гуруҳ ташкил этган. Унинг мақсади эса Москва минтақасида героинни сотиш бўлган. Гуруҳ фаолиятига 2014 йилда чек қўйилди. 85 килограммдан ортиқ героин ноқонуний айланмадан олинди", - дейилади хабарда.

Маҳкаманинг кўрсатишича, гиёҳванд модда махсус яширин жойлар орқали сотилган, доимий мижозлар учун эса чегирмалар ва бонуслар кўринишида мукофотлаш тизими ҳам бўлган, бу харид қилинувчи товар ҳажмига боғлиқ тарзда бўлгани айтилмоқда.

Суд уларни “Жиноий гуруҳни ташкил этиш ва унда иштирок этиш”, “Гиёҳванд воситаларни ноқонуний равишда сотиш” ва “Гиёҳванд воситаларни ноқонуний равишда сотишга тайёрлаш” моддаларида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топди ҳамда иштирок этиш даражасига қараб, 7 йилдан 18 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум қилди, деб хабар берган “Sputnik-Узбекистан”.

Мавзуга оид