Спорт | 19:14 / 09.12.2017
16832
1 дақиқада ўқилади

Пакьяо қайтади, жанг қачон ўтказилиши мумкинлиги маълум

Фото: Los Angeles Times

Top Rank промоутерлик компанияси раҳбари Боб Арумнинг маълумотига кўра, бокс бўйича саккиз вазн тоифасидаги жаҳоннинг собиқ чемпиони Мэнни Пакьяо навбатдаги жангини Мексикада ўтказади. Беллашув келаси йилнинг апрель ойига режалаштирилган.

Филиппинликнинг эҳтимолий рақиби сифатида мексикалик Карлос Окампо (22-0, 13 КО) тилга олинмоқда. У ҳали бирон марта ҳам мағлубиятга учрамаган.

Пакьяо учун бу июль ойида австралиялик Жефф Хорнга мағлуб бўлганидан сўнг ўтказиладиган илк жангга айланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пакьяо Филиппин армияси полковниги унвонини олгани ҳақида хабарлар тарқаганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид