Жаҳон | 19:43 / 10.12.2017
46276
3 дақиқада ўқилади

Аэропорти йўқ 6 мамлакат: У ерларга қандай бориш мумкин?

Бошқа мамлакатга саёҳат ҳақида гап кетганда автоматик равишда самолёт чиптасини излай бошлаймиз, бироқ шундай мамлакатлар ҳам борки, уларга ҳаво йўли орқали боришнинг имкони йўқ.

 

Масалан, Ватикан — бу Рим марказида жойлашган атиги 44 гектар майдонга эга давлат. Унинг ўз аэропорти йўқ. Шундай бўлса-да, у ерга Италия пойтахтидан бориш қийин эмас.

Veniamin Kraskov/Shutterstock

Сан-Марино ҳам худди шундай — мамлакат 33 мингдан зиёд аҳолига эга, тўлиқ Италия ҳудуди билан ўралган ва "Федерико Феллини номидаги Римини халқаро аэропорти"дан атиги 15 километр масофада жойлашган.

Napoleonka/Shutterstock

Энг кичик мамлакатлар рўйхатида Ватикандан кейин  иккинчи ўринда турувчи Монако (аҳолиси 38,5 минг киши)га бориш учун эса "Ницца Ложувард соҳили" халқаро аэропортига парвоз қилиш, у ердан эса машинада атиги 25 дақиқада етиб олиш мумкин бўлади.

 

Шуниси қизиқки, кичик мамлакатлар рўйхатидаги учинчи ва тўртинчи бўлиб турган Науру ва Тувалу ўз аэропортига эга, бешинчи ва олтинчиси эса - йўқ.

RossHelen/Shutterstock

Сан-Марино ҳақида юқорида айтилди, Лих­тен­штейнга бориш учун эса пойтахтдан 38 километр нарида жойлашган "Аль­те­нрайн Санкт-Галлен" аэропортига парвоз қилишга тўғри келади.

GoodMoodPhoto/Shutterstock

Атиги 40 километрли майдонга эгалик қилувчи Андорра ҳам шундай - у ерга парвоз қилишнинг иложи йўқ. Пиринейлар водийсида, тоғ тизмалари ўртасида учиш-қўниш йўлакчаси учун жой топиш қийин бўларди. Шундай экан, у ерга Франция ёки Испания орқали боришга тўғри келади — Андорра пойтахтига бориш керак бўлса, Испаниянинг "Жирона — Коста-Брава" аэропортига парвоз қилган қулайроқ.

 

Фаластин ҳудудларида ҳам аэропортлар йўқ, бироқ Исроилнинг "Бен-Гурион" халқаро аэропорти Вифлеемдан атиги 42 километр масофада жойлашган.

Мавзуга оид