Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оғриқ қолдирувчи дорилар соғлиқ учун зарарлими?
Оғриқсизлантирувчи дори воситаларини тез-тез истеъмол қилиш фақат тобеъликни келтириб чиқармайди. Ньюкасл Университети томонидан ўтказилган сўнгги тадқиқотларнинг кўрсатишича, оғриқ қолдирувчи дорилар семизлик, уйқусизлик ва гипертонияга сабаб бўлиши мумкин. "Ортодокс" тиббий портали шу ҳақида хабар берди.
Олимлар 133 минг киши мисолида габапентин, прегабалин ва бир неча оғриқ қолдирувчи опиоид воситалар таъсирини таҳлил қилишди. Баъзи одамлар оғриқсизлантирувчи дориларни кардиопрепаратлар билан бирга қабул қилишган, баъзилари эса - фақат юрак касалликларига қарши дориларни.
Маълум бўлишича, биринчи гуруҳдаги беморлар иккинчи гуруҳ беморларига нисбатан 95 фоизга кўп семизликдан азият чекишган, бел соҳаси ўлчамларининг ошиш кўрсаткичи - 82 фоиз, гипертония эса 63 фоизга кўп бўлган. Шу билан бирга, кўпчилик уйқусизликдан шикоят қилишган.
Оғриқсизлантирувчи дори воситаларининг салбий таъсирлари ҳақида бундан аввал ҳам гапирилгани боис, олимлар уларнинг муқобиллари устида фаол изланишмоқда.
Мавзуга оид
12:08 / 27.05.2025
Венгрия Ўзбекистонда дори ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
17:23 / 14.05.2025
Жазирамада организмни қандай ҳимоялаш лозим? – ССВ тавсиялари
21:39 / 22.04.2025
Дори воситаларининг рухсат этилган максимал нархлари қайта кўриб чиқилади
18:19 / 01.04.2025