Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўлиқ назорат. 2019 йилдан Қирғизистоннинг барча давлат мулозимлари кузатилади
2019 йилга келиб Қирғизистоннинг барча давлат мулозимлари тўлиқ назорат остида бўлади. Республика бош вазири Сафар Исоқов «Таза коом» дастури бўйича бўлиб ўтаётган халқаро анжуманда шундай баёнот берди. Бу ҳақда 24.kg агентлиги хабар қилмоқда.
Ҳукумат раҳбарининг қайд этишича, электрон ҳукуматга ўтиш жараёни кўринмас бўлади. Жамоатчилик бу ишни пайқамайди. У фақат давлат бошқарувига тегишли бўлади.
«Биз давлат хизматчиси нима билан шуғулланаётганини кўриб турамиз, иш ва бошқа машғулотларга қанча вақтини сарфлаяпти, ишга қачон келиб, давлат идораси ҳудудидан қанчалик тез-тез чиқиб турибди, қайси важлар билан чиқаяпти? Бу ҳар бир давлат мулозими ишининг самарадорлигини кузатиш учун зарур. Шу асосда хизматчи қанчалик яхши ишлаётгани хусусида қарор қилинади. Яқин 4-5 йилда мамлакат давлат хизматига ўзини бутунлай ишга бағишлайдиган кадрларни етиштиради ва уларни давлат хизматига жалб эта олади», — деб қайд этган Сафар Исоқов.
Унинг қўшимча қилишича, бундай тўлиқ назорат маошлар оширилиши билан бирга жорий этилиши керак. Бунга давлат идоралари ходимларини қисқартириш орқали эришиш мумкин.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025