Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бутун бир қишлоқ аҳли филни қутқаришга ошиқди (видео)
Ҳиндистоннинг Керала штатида лойда ботиб қолган 20 ёшли филни қутқаришга бутун бир қишлоқ аҳли келди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Филни унинг ёнидан ўтиб кетган поезд ҳуркитиб юборган. Фил бундан қочишга тушиб, темир йўлдан 1,5 км узоқликда лойга ботиб қолган. Маҳаллий аҳоли уни ўша ерда пайқаб қолган.
Филни қутқаришга бутун қишлоқ келган. Филнинг боши ва оёқларига арқонлар ташланиб, уни трактор ёрдамида лойдан чиқариб олишган.
“Бу филлар одамларнинг яқинлигидан ваҳимага тушиб, назоратдан чиқаётган, Кералада охирги 4 ой ичидаги учинчи шундай ҳолатдир”, деб айтган табиат қўриқчиси Ражив Куруп. Унинг таъкидлашича, бунга штатда бошланган фестиваллар мавсуми ҳам сабаб бўлмоқда.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
21:32 / 21.05.2025