Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хориждаги кўргазма учун товарлар экспорт контрактисиз олиб чиқиб кетилади
Қонун ҳужжатлари таъсирчанлигини баҳолаш тизими порталида Вазирлар Маҳкамасининг Хорижда кўргазма тадбирларини ўтказиш учун мўлжалланган товарларни олиб чиқиб кетиш тартибини соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Norma.uz хабар берди.
Тадбиркорлик субъектларига хорижда кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этиш учун мўлжалланган эквивалентда суммаси 5000 АҚШ долларигача бўлган товарларни экспорт контрактини тузмасдан ва божхона юк декларациясини расмийлаштирмасдан олиб чиқиб кетишга рухсат бериш таклиф қилинмоқда. Товарга илова қилинадиган ҳужжатлар олиб чиқиб кетиш учун асос бўлади.
Президентнинг 3.11.2017 йилдаги “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига иловада кўрсатилган товарлар бундан мустасно.
Бунда тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон божхона органларига ёзма равишда қуйидаги маълумотларни тақдим этади:
• хорижда ўтказиладиган кўргазма ва ярмаркаларнинг санаси, вақти ва жойи;
• олиб чиқиб кетиладиган товарларнинг номи, миқдори ва қиймати.
Олиб чиқиб кетилган товарларни реализация қилишдан олинган маблағларни тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон тижорат банкларидаги ўз ҳисобварақларига, шу жумладан қуйидаги шаклларда ўтказишлари мумкин:
• банк ўтказмаси;
• хорижий валютадаги нақд маблағларни киритиш.
Лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Мавзуга оид
10:53 / 21.05.2025
Ўзбекистон асални асосан икки давлатга экспорт қилмоқда
11:57 / 19.05.2025
Россиядан Ўзбекистонга қорамол экспорти ҳажми ошди
12:26 / 02.05.2025
Ўзбекистон маҳсулотлари экспорт қилинадиган мамлакатлар сони 85 тага етди
10:24 / 22.04.2025