Ўзбекистон | 18:50 / 13.12.2017
74724
7 дақиқада ўқилади

Корея Республикасида меҳнат қилишни истовчилар учун зарур кўрсатмалар

Фото: Fotolia

Жорий йилнинг 13 ноябридан иш бошлаган Комплекс тест маркази (КТМ) хорижда, жумладан, Корея Республикасида ишлаш истагида бўлган ҳамюртларимиз учун қулайлик яратиш мақсадида ўз фаолиятини бошлаган. Бу мамлакатда меҳнат фаолиятини ошириш учун EPS-TOPIK малакавий имтиҳонларидан ўтиш зарур. Бунинг учун дастлаб корейс тилини ўрганиш талаб қилинади. Корейс тилида ўқиш ва мулоқот қила олишига ишонган юртдошларимиз ўз билимларини айнан Комплекс тест марказида синовдан ўтказишлари мумкин. Таъкидлаш жоизки, Корея Республикаси томонидан қўйилган талабга кўра, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги орқали вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун Е-9 ва Е-10 виза турлари бўйича мазкур давлатга юборилиб, 5 йил давомида ушбу мамлакатда меҳнат фаолиятини юритиб, Ўзбекистонга қайтиб келган фуқаролар EPS-TOPIK тест синовларига киритилмайди.

KUN.UZ мухбири 13 декабрь куни Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бўлим бошлиқлари М.Азизов ва А.Ахматов, Фуқароларни хорижда ишга жойлаш бўлими ва Ахборот хизмати мутасадди ходимлари, Корея Инсон ресурслари марказининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Парк Су ва Комплекс тест маркази раҳбари В.Цойларнинг Кореяда ишлаш ниятидаги фуқароларни рўйхатга олиш, тест санасини банд қилиш ва тест синовидан ўтказиш жараёнига бағишланган матбуот анжуманида берган маълумотларга асосланиб, шу ҳақида хабар берди. 

Агентлик орқали Жанубий Кореяга кетиш ҳамда у ерда меҳнат фаолиятини юритиш истагида бўлган фуқаролар учун асосий – EPS-TOPIK тест синовларини топширишдан аввал Кореяда ишлашга талабгорлар корейс тилини билиш даражаларини синовдан ўтказиб олишлари учун Комплекс тест маркази дастлабки КТМ тест синовларини ўтказади.

Фақат КТМ тест синовларидан муваффақиятли ўтган номзодларгина Кореяда ишлаш учун топшириладиган EPS-TOPIK тест синовларига кириш ҳуқуқига эга бўлишади.

КТМ тест синовларини топширган ва талаб қилинган шаклда ўз расм ва паспортини юкламаган барча фуқаролар ўз Анкетасини охиригача тўлдириши ва унга расмларини ва паспортнинг сканер қилинган шаклини юклаши зарур.

EPS-TOPIK тест синовларини топшириш учун паспортнинг скан қилинган шакли (мажбурий шарт: 600 пиксель ўлчамда скан қилиш зарур, файлнинг оғирлиги 100kb ҳажмдан ортиб кетмаслиги зарур) ва ўз расмини электрон шаклда (мажбурий шарт: ҳажми 3,5x4,5см jpg форматда ва ўлчами 100 дан 300 пикселгача, файл оғирлиги 15kb ҳажмдан ортиб кетмаслиги зарур) тақдим этиши лозим.

Фото: Fotolia

Расм ва паспорт бўлган файлларга паспорт сериянгиз ва рақамингизни кўрсатган ҳолда ёзиб қўйишни қатъий тавсия этамиз. Мисол: Агарда почта орқали юборсангиз – AA1234567P.jpg – (Паспорт) AA1234567F.jpg – (Расм). Мисол: Дискка маркер билан AA1234567 деб ёзиб қўйинг (Ёки уни ёзиб қўйилган конвертга солинг ) – Агарда CD-диск орқали тақдим этаётган бўлсангиз (Сифатли дисклардан фойдаланишни ва ёзиб бўлгач, қайтадан текшириб кўришни қатъий тавсия қиламиз).

Ушбу маълумотларни Агентликнинг – eps2017@migration.uz электрон манзилига жўнатиш орқали юборишингиз ҳам мумкин. Ушбу маълумотларни CD/Флеш карта ёки исталган маълумотлар ташувчисига ёзиб олиб, Агентликка ёки вилоятлардаги филиалларига олиб боришингиз мумкин. Ушбу маълумотларни, шунингдек, рейтингингизни текшириш шакли орқали юборишингиз мумкин. Файлни migration.uz/result-check ҳаволаси орқали юклаш мумкин. 

1х2018 EPS-TOPIK босқичига ўтиш учун ушбу маълумотлар 2017 йилнинг 20 декабрига қадар тақдим этилиши зарур. Ушбу маълумотларни тақдим этмаган фуқароларга EPS-TOPIK тест синовларини топширишга рухсат этилмайди! 

EPS-TOPIK тест синовларини топшириш ҳуқуқига (жетон) эга бўлган фуқаролар, зудлик билан Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг вилоятлардаги филиаллари ёки марказий офисига ўзлари билан паспорт, шунингдек, CD-дискка ёзилган – 1 та расм (ўлчами 100-300 пиксел, ҳажми 3,5 х 4,5см, (~15kb,jpg), паспортнинг скан қилинган шакли (ўлчами 600Pixels (~100kb)) билан мурожаат қилишлари лозим.

Фото: Fotolia

Комплекс тест маркази тақдим этган рўйхат асосида фуқаролар фақатгина 2017 йил 21-22 декабрь кунлари Тошкент шаҳри ва вилоятларда жойлашган “Миллий банк”нинг марказий шохобчалари орқали Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодиёт фаолияти Миллий банки бош амалиёт бўлимидаги махсус 20210000600431202003 сонли ҳисоб рақамига (МФО 00407, ИНН 201121089, ОКОНХ 97111) Корея Республикаси билан имзоланган келишувда белгиланган 24 АҚШ доллари (Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган қўшимча қиймат солиғи ҳамда қўшимча тўловлар ҳисобланган ҳолда жами 30 АҚШ доллари тўланади) миқдоридаги маблағи миллий валюта сўмдаги қийматини тўлов кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий курси бўйича тўлашлари ва тўлов мақсадида ҳар бир фуқаро ўзининг фамилия исми шарифини тўғри ва тўлиқ ҳамда паспорт серияси ва рақамини тўлиқ кўрсатишлари лозим.

Балл тизими бўйича танловда номзодлар энг кўп баллар сони тартиби бўйича танлаб олинади. Биринчи босқичдан ўтиш учун номзод белгиланган баллни (42 балл) тўплаши лозим. Шундан сўнг, балл тизими бўйича кутилаётган якуний ўтганлар сонининг 200 фоизидан кўп бўлмаган қисми иккинчи босқичга қабул қилиниши учун саноат соҳалари бўйича энг кўп тўпланган балл тартиби бўйича танлаб олинади. 

Тест синовларининг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтганлар малака тести ва билим даражасини аниқлашдан иборат бўлган иккинчи босқичда иштирок этиш имкониятига эга бўлишади. Тўпланган балл ҳисобга олинган ҳолда, танловларнинг кутилаётган санаси чегарасида номзодлар балл тизимидан ўтиш учун энг кўп тўпланган балл тартиби бўйича танлаб олинади. 

Тест синовининг иккинчи босқичида танланган соҳага мувофиқ келувчи иш тажрибаси, миллий сертификатга эга бўлган, шунингдек, танланган соҳага оид бўлган ўқув курсини тугатган номзодлар малака синови учун ҳужжатли гувоҳномани тақдим этишлари зарур. Бундан ташқари, барча биринчи босқичдан ўтганлар малака синовидан ўтишлари лозим. Малака бўйича тест синовларида иштирок этмаган номзодлар балл тизимига асосланган тест синовига киритилмайди.

Фото: Fotolia

Тест синовининг биринчи босқичида иштирок этиш учун СРЗ-ТКЯ номзодлар рангларни ажрата олиш ва рангли нарсаларни кўриш нуқтаи назаридан ўзларининг жисмоний ҳолатини текширишлари зарур.

Корея инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати балл тизимига асосланган тест синовлари натижаларини тақдим этиш йўли билан Корея компаниялари томонидан ишчиларни танлаб олишни осонлаштиради. 

Мавзуга оид