Жаҳон | 10:32 / 14.12.2017
10419
3 дақиқада ўқилади

«Оммавий очарчилик!». Жанубий Судандаги вазият кескин ёмонлашди

Фото: Reuters

БМТ 13 декабрь куни давлатларни Жанубий Суданнинг олти миллионлик аҳолисига инсонпарварлик ёрдами кўрсатишга 1,72 миллиард доллар ажратишга чақирди. Бу ер 2013 йилдан бери қонли тўқнашувлар гирдобида қолган. Бу ҳақда бутунжаҳон ташкилоти бош котибининг расмий вакили ўринбосари Фархон Ҳақ журналистларга хабар берди.

"БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бўйича бошқармаси бугун 2018 йилда Жанубий Судандаги можаро, одамларнинг оммавий кўчиши, очарчилик ва иқтисодий вазиятнинг ёмонлашиши туфайли жабр кўрган олти миллион инсонга ҳаётий муҳим ёрдам кўрсатиш учун 1,72 миллиард доллар йиғилиши ҳақида эълон қилди", - дея айтиб ўтди у. Унинг сўзларига кўра, можаро давом этаётган 4 йил ичида тахминан 4 млн инсон ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди, улардан 2 миллиони қўшни давлатларга қочиб чиқиб кетди. Бундан ташқари, мамлакатнинг баъзи туманларида оммавий очарчилик хавфи бор, у тезкор ҳаракатларни талаб қилади, дея таъкидлаб ўтди Ҳақ.

2017 йилда Жанубий Судандаги инқироз бўйича гуманитар ҳаракатлар режаси 1,6 млрд долларга баҳоланди. БМТ декабрь ойининг бошига келиб талаб этилган маблағларнинг тахминан 70 фоизини олди.

Жанубий Судандаги вазият 2016 йилнинг 7 июль куни янада кескинлашди – мамлакат мустақиллигининг беш йиллигига икки кун қолганида. Тинч келишув имзоланганига қарамай, пойтахтда президент Салва Киир ва унинг ўринбосари Риека Машар тарафдорлари ўртасида тўқнашувлар давом этди. Жубада жойлаштирилган БМТ тинчликпарвар кучлари эса, тинч аҳоли вакилларига нисбатан зўравонлик ҳолатларининг олдини олишмади, буни бутунжаҳон ташкилоти котибияти томонидан ўтказилган ички суриштирув ҳам тасдиқлади.

БМТ бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Марк Лоукок 7 декабрь куни Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида чиқиш қилиб, 2018 йилнинг бошида мамлакатнинг 7 млн аҳолиси озиқ-овқат ёрдамига муҳтож бўлишини хабар берди. У Хавфсизлик Кенгашини можаро томонларига босим ўтказиш ва улардан халқаро гуманитар ҳуқуқни ҳурмат қилишга эришишга чақирди.

Мавзуга оид