Жаҳон | 22:37 / 15.12.2017
11666
2 дақиқада ўқилади

Америкалик аёл террорчиларга биткоин юбормоқчи бўлгани учун 110 йилга қамалиши мумкин

Фото: Shutterstock

Нью-йорклик 27 ёшли Зубия Шаҳноз ИШИД жангариларига ўнлаб минг долларга тенг миқдордаги биткоинларни юборишга уринишда айбланмоқда. Бу ҳақда New York Post нашри хабар бермоқда. 

Аёл банклардан сохта маълумотлар асосида 85 минг доллардан кўпроқ пул ўғирлаб, сўнгра бу пулларга биткоинлар ва бошқа криптовалютани сотиб олиб, уларни жангариларга юбормоқчи бўлган.

Нашр маълумотларига кўра, аёл АҚШдан Сурияга қочмоқчи бўлган, бироқ 13 декабрда Кеннеди аэропортида ушланган.

“Тергов маълумотларига кўра, айбланувчи банк фирибгарлигини амалга ошириб, хорижда пул ювиб, биткоинлар ва бошқа криптовалютани сотиб олган ҳамда уларни жангариларга жўнатмоқчи бўлган”, деб айтди прокурор Брижит Роуд.

Унинг таъкидлашича, АҚШ ҳуқуқ-тартибот идоралари аёлнинг қабиҳ мақсадлари амалга ошишига йўл қўймаган.

Маълум қилинишича, айни вақтда аёлнинг айби исботланмаган. Агар Шаҳноз айбдор деб топилса, унга фирибгарликнинг ўзи учун 30 йил ва 4 та пул ювиш ҳолатининг ҳар бирига 20 йилдан, яъни умумий ҳисобда 110 йиллик қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Мавзуга оид