Жаҳон | 19:49 / 15.12.2017
39706
1 дақиқада ўқилади

Хитой расман Шарқий Ал-Қудсни Фаластин пойтахти деб тан олди

Фото: Getty Images

Хитой ҳукумати расман Шарқий Ал-Қудс шаҳрини мустақил Фаластиннинг пойтахти, деб тан олди. Бу ҳақда хабар берган Dawn нашрининг ёзишича, «Хитой ҳукумати Исломий давлатларнинг Ал-Қудс юзасидан билдираётган баёнотларини англаган ҳолда, БМТда мазкур шаҳар юзасидан қабул қилинган резолюцияни қўллаб-қувватлайди».

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот котиби Лу Кангнинг айтишича, Хитой тез орада ушбу масалага нуқта қўйилиши ва Фаластин давлатчилиги шаклланишидан умидвор.

Эслатиб ўтамиз, Истанбул шаҳрида ташкил этилган Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат раҳбарларининг навбатдаги саммитида Ал-Қудс шаҳрида юз бераётган ҳодисалар юзасидан декларация қабул қилинганди. Мазкур Истанбул декларациясига кўра, ташкилотга аъзо давлатлар Шарқий Ал-Қудсни Фаластин пойтахти, деб тан олган.

Мавзуга оид