“Симпсонлар”да Disney ва Fox студияларининг бирлашиши 20 йил аввал “башорат қилинган”
АҚШнинг “Симпсонлар” анимацион сериалида Голливуднинг иккита йирик кинокомпанияси – 20th Century Fox (ҳозирги 21st Century Fox) ва The Walt Disney Company’нинг бирлашиши 20 йил аввал башорат қилингани маълум бўлди. Бунинг исботини журналист Даррен Ровелл твиттерда жойлаштирди.
2017 йил 14 декабрда бу икки киностудия ўртасида ҳақиқатан ҳам битим тузилди. Унга кўра Disney компанияси 21st Century Fox’ни 52,4 млрд долларга сотиб олди.
Журналист ўз хабарида мультсериал 10-мавсумининг 5-сериясини назарда тутган. Бу серия “Сен юлдузлардан юқорироқ бўлишни истаганингда” деб аталган бўлиб, 1998 йил ноябрда намойиш қилинган.
Disney announces it has reached a deal to acquire 21st Century Fox, as predicted by a Simpsons episode that first aired on November 8, 1998. pic.twitter.com/kzloJQHeM8
— Darren Rovell (@darrenrovell) December 14, 2017
Мультфильмда унинг бош қаҳрамони Гомернинг актёрлар Алек Болдуин ва Ким Бейсингер билан учрашуви воқеаси сўзланади. Мультфильмдаги эпизодлардан бирида 20th Century Fox киностудиясининг рекламаси кўрсатилади. Киностудия рекламада Walt Disney’нинг бир бўлинмаси сифатида тасвирланади.
Умуман олганда, бу мультсериалда шундай “башоратлар”ни кўплаб учратиш мумкин. Мисол учун, унинг бир неча йил аввалги қисмида бир йил аввалгина АҚШ президенти лавозимини эгаллаган Дональд Трамп президент сифатида кўрсатилган. Яна бир шундай башорат “Покемон” ўйини билан боғлиқ.
Мавзуга оид
21:05 / 02.12.2021
Walt Disney кинокомпаниясига илк бор аёл киши раҳбар этиб тайинланди
15:17 / 26.11.2020
Walt Disney компанияси 32 минг ходимини ишдан бўшатади
07:40 / 26.02.2020
Walt Disney’га янги бош директор тайинланди
21:30 / 17.12.2019