Жаҳон | 11:47 / 16.12.2017
23542
2 дақиқада ўқилади

Чингизхоннинг суратини топтаб ташлаган шахс қамалди

Фото: Wikipedia

Хитойнинг Ички Мўғулистон мухтор тумани суди 2017 йилнинг май ойида қадимий ҳукмдор Чингизхоннинг суратини топтаб ташлаган ва ўз хатти-ҳаракатлари акс этган видеони интернетда жойлаштирган эркакни бир йилга озодликдан маҳрум қилди.   

Маҳаллий расмийларнинг сўзларига кўра, шундан сўнг бир неча фуқаро видео бўйича полицияга дарҳол хабар йўллаган. Якунда, 13 декабрь куни маълум қилинишича, Ло фамилияли ёш йигит этник принцип бўйича нифоққа даъват этувчи хатти-ҳаракатлари учун жавобгарликка тортилди. Судланувчи суд йиғилиши давомида ўз қилмиши учун узр ҳам сўраган, деб хабар бермоқда Channel News Asia портали.

Мўғуллар империяси асосчиси Чингизхон нафақат Мўғулистоннинг ўзида, балки ундан ташқарида ҳам этник мўғуллар орасида катта нуфуз ва ҳурматга эга. 

Хитойнинг “Вэйбо” микроблоглар тармоғидаги қатор фойдаланувчилар эса Лога чиқарилган ҳукмдан норозилик билдиришди. Таъкидланишича, Хитой қонунчилиги бу соҳада анча тушунарсиздир. Шунингдек, ҳукумат “Мўғуллар империяси қонунлари”га кўра ишларни олиб боришда айбланган.

Мавзуга оид