Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Муаммар Қаззофийнинг ўғли Ливия президентлигига номзодини қўйиши мумкин
Ливиянинг собиқ давлат раҳбари Муаммар Қаззофийнинг ўғли Сайфулислом Ливия президентлиги учун сайловларда ўз номзодини илгари суриш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Egypt Today газетасига қабила раҳбари ва Қаззофийлар оиласи вакили Босим ал-Ҳошимий ас-Соул маълум қилган.
Июнь ойи бошларида "Абу Бакр ас-Сиддиқ" номли қуролли гуруҳ Сайфулисломни озодликка чиқарган эди. Гуруҳ Жумҳурият етакчисининг ўғлини 6 йил мобайнида қамоқда сақлаган, парламент томонидан эълон қилинган умуммиллий амнистиядан сўнг, уни озод этишга қарор қилганди. Халқаро жиноят суди 2011 йилдан буён унинг топширилишини талаб қилиб келади.
"Сайфулислом 2018 йил ўрталарида бўлиши эҳтимол қилинаётган президентлик сайловида олий давлат лавозими учун курашади", — деган ас-Соул.
Унинг сўзларига кўра, Сайфулислом Қаззофий яқин орада эълон қилиши кутилаётган ўз дастурини тайёрлаган. Ливиядаги барча гуруҳлар ҳамкорлигида хавфсизликни таъминлаш бош мақсадлардан бири сифатида белгиланган.
Аввалроқ, Қаззофий оиласи адвокати Сайфулислом Ливия ҳудудида сиёсий фаолиятини бошлаганини ва мамлакат ичкарисида келишувга эришиб, муаммоларни сиёсий йўл билан ҳал этиш ниятида эканини айтганди.
Мавзуга оид
13:56 / 17.05.2025
АҚШ 1 миллион ғазоликни Ливияга кўчириш режасини ишлаб чиқмоқда — ОАВ
09:57 / 13.05.2025
Триполида қуролли тўқнашувлар содир бўлди
21:22 / 07.05.2025
АҚШ мигрантларни Ливияга депортация қилишга тайёрланмоқда
09:05 / 31.01.2025