Жаҳон | 09:55 / 20.12.2017
9947
1 дақиқада ўқилади

Диснейлендда Трампнинг робот шакли пайдо бўлди (видео)

Дональд Трамп Disney боғида жойлашган Президентлар залидаги АҚШ президентлари сафига қўшилди. 

“Флоридадаги Диснейлендда, Президентлар залида АҚШ президенти Дональд Трампнинг роботлаштирилган шакли пайдо бўлди. У қўл-оёқларини қимирлата олади ва нутқ сўзлайди”, деб айтилган хабарда.

Disney матбуот котибининг айтишича, Трамп ўзининг робот шакли учун нутқни жорий йил бошидаёқ ёзиб берган. Билл Клинтондан бошлаб бу ердаги барча “президентлар” учун нутқларни президентларнинг ўзлари ёзиб беришади. 

Бу орада Трамп рейтинги жадал пастламоқда. АҚШнинг 52 фоиз аҳолиси Трамп ҳокимиятга келгандан кейин мамлакатдаги вазият ёмонлашди, деб ҳисобламоқда.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s
  

Мавзуга оид