Спорт | 19:06 / 23.12.2017
30910
2 дақиқада ўқилади

0:3. «Барселона» «Эл-класико»да йирик ғалабага эришди

Фото: La Liga

Испания чемпионатининг 17-туридан ўрин олган марказий учрашувда «Реал» «Барселона»ни қабул қилиб, йирик ҳисобда мағлубиятга учради.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаган бўлса, иккинчи бўлимни фаол бошлаган меҳмонлар аввалига Луис Суареснинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди. Кейинроқ Карвахал дарвозага кириб кетаётган тўпни қўли билан қайтаргани учун қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Месси эса белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб фарқни оширди. Ўйин сўнгида Алеиш Видал Месси томонидан узатилган тўпни голга айлантириб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

Ушбу ғалабадан кейин «Барселона» ҳисобидаги очколар сони 45тага етди ва жамоа пешқадамликни давом эттирмоқда. «Реал» эса 31 очко билан 4-ўринда қолди.

Испания Ла-лигаси, 17-тур

Реал Мадрид – Барселона 0:3 (0:0)
Голлар
: Суарес (54), Месси (64, пенальти), Алеиш Видаль (90+3).
Реал Мадрид: Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Ковачич (Бэйл, 72), Каземиро (Асенсио, 72), Модрич, Кроос, Бензема (Начо, 66), Роналду.
Барселона: тер Стеген, Вермален, Пике, Альба, Паулиньо (Андре Гомеш, 84), Серджи Роберто (Алеиш Видаль, 90), Бускетс, Ракитич, Иньеста (Нелсон Семеду, 77), Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Вермален (18), Рамос (59), Марсело (83), Бускетс (88).
Четлатиш: Карвахал (63, Реал).

Мавзуга оид