Фан-техника | 23:45 / 23.12.2017
16928
1 дақиқада ўқилади

Америкаликлар SpaceX ракетасини НУЖ деб ўйлашди

Фото: Daily Express

Калифорния штати қутқарув хизмати SpaceX’нинг Falcon 9 ракетаси фазога учирилгандан кейин “ўзга сайёраликлар” ҳақида бир нечта қўнғироқ олган. Бу ҳақда The Daily Mail хабар бермоқда. 

Шунга ўхшаш қўнғироқлар маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари ва телеканалларга келиб тушган.

Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар осмондан нима учиб ўтгани юзасидан турли тахминлар билдиришган. Улардан кўпчилиги ҳазил қилиб, бу ўзга сайёраликлар ёки Санта-Клаус эканини айтишган.

Осмондаги бу объект Falcon 9 ракетаси экани маълум бўлгандан кейин Илон Маск ўзга сайёраликлар ҳақидаги тахминларга “қўшилган”. “Шимолий кореялик ўзга сайёраликларнинг атом номаълум учар жисми”, деб ёзган Маск твиттерда ракета учирилиши видеосига изоҳда.

Falcon 9 ракетиаси 10 та сунъий йўлдош билан бирга 23 декабрда Ванденберг космодромидан фазога учирилди. 

Мавзуга оид