Жаҳон | 21:10 / 25.12.2017
37510
1 дақиқада ўқилади

Эрдўғанни қучмоқчи бўлган эркак тўхтатиб қолинди (видео)   

Фото: Sabah.com.tr

Бир эркак Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни тансоқчилари орасидан ўтиб, қучмоқчи бўлганда тўхтатиб қолинди

Эрдўған Ширнак шаҳридаги учрашувда ўзининг партиядошларини қутлаб саҳнага чиққанда унинг ёнига бир эркак югуриб келиб, елкасидан ушлаб, нимадир деган ва шу ондаёқ тансоқчилар томондан олиб кетилган.  

Эркак хавфсизлик бошқармасига етказилган ва сўроқ қилинган. Аниқланишича, унинг исми-шарифи Ҳусайн Демиржон бўлиб, у ҳис-туйғулари жўшиб кетиб Эрдўғанни бағрига босмоқчи бўлган. 

“Мен уни шунчаки қучмоқчи бўлдим, менда ҳеч қандай ғараз ният йўқ эди, мени нотўғри тушунишди”, деб айтган Демиржон. 

Демиржоннинг айтишича, у Ширнакда жанговар ҳаракатлар жамғармасига асос солган. Унинг таъкидлашича, Туркияда террорчилик ташкилоти деб ҳисобланувчи Курдистон ишчи партияси ҳужумлари оқибатида унинг 13 қариндоши ҳалок бўлган.

Эркак сўроқ қилиниб бўлгандан кейин қўйиб юборилган.

Мавзуга оид