Мажбурий обуна билан боғлиқ мурожаатларингизни KUN.UZ’га жўнатинг

Фото: Fotolia
Ҳурматли сайтимизнинг азиз муштарийлари! Маълумки, бугун сайтимизда сайтимизга юборилган кўплаб мурожаатлар асосида «Обуна мавсуми. Мажбурлашлар авж олаётган бу соҳани ҳам тартибга солиш фурсати етиб келмадими?» мавзусида мақола эълон қилинди.
Таҳририят ушбу иллатни янада чуқурроқ ўрганиш мақсадида журналистик суриштирув олиб боришга аҳд қилган. Шу мақсад йўлида янада кенгроқ информацияга эга бўлиш учун бизга сизларнинг ёрдамларингиз керак бўлади.
Сизни ҳам обуна бўлишга мажбурлашганми? Айнан қайси нашрларга, маошингиздан қанча ушлаб қолишган ёхуд неча пулдан йиғишга мажбурлашган? Обуна бўлган нашрингиз ўз вақтида ёки умуман етказилмаган ҳолатлар бўлганми? Бу ҳолатлар қай йўсинда амалга оширилган.
Таҳририятимизнинг [email protected] электрон почтаси ёки алоқа бўлимига ўзингиз гувоҳ бўлган ҳолатлар ҳақида ёзиб юборсангиз.
Мавзуга оид

17:42 / 03.04.2025
Le Figaro газетасида Ўзбекистон ҳақида мақола чоп этилди

22:39 / 19.03.2025
Италияда тўлиқ сунъий интеллект томонидан ёзилган биринчи газета чоп этилди

22:05 / 17.03.2025
Ёшлар етакчилари “Ibrat Academy” иловасининг пулли версиясини сотиб олишга мажбурлангани айтилди. Агентлик буни рад этди

20:14 / 28.11.2024